АсосийСПОРТ

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да 2031 йилга қадар қолади

Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиради. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси клуб билан янги 5 йиллик шартнома имзолади.

'Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да 2031 йилга қадар қолади'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда Англия клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Янги келишувга кўра, 21 ёшли футболчи манчестерликлар сафида 2031 йил ёзига қадар ҳаракат қилади. Шунингдек, янги шартнома шартларида Ҳусановнинг маоши ҳам оширилган.

Қайд этиш керак, “Манчестер Сити”нинг янги бош мураббийи Энсо Мареска жамоадаги дастлабки ишларидан бири сифатида Абдуқодир Ҳусанов билан шартномани узайтиришга эришди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик ҳимоячи 2025 йил бошида Пеп Гвардиола бошқарувидаги “Манчестер Сити” сафига қўшилган эди. Ҳусанов жамоа билан бирга Англия Кубоги ҳамда Лига Кубогида ғолиб чиқишга муваффақ бўлди.

    Бошқа янгиликлар

    Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да 2031 йилга қадар қолади - Darakchi.uz