АсосийЖИНОЯТ

Андижонда давлат ерини пулга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Давлат захирасидаги 24 сотих ер майдонини гўёки уй-жой тоифасига ўтказилганини айтиб, уни 39 минг долларга сотишга уринган.

'Андижонда давлат ерини пулга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Андижон вилояти Марҳамат туманида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 1988 йилда туғилган шахс бошқа фуқаролар билан олдиндан тил бириктириб, давлат захирасидаги 24 сотих ер майдонини гўёки уй-жой тоифасига ўтказилганини айтиб, уни 39 минг долларга сотишга уринган.

Тезкор тадбир вақтида гумонланувчи келишилган пулнинг 25 минг долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Андижонда давлат ерини пулга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди - Darakchi.uz