АсосийДУНË

Ғарбий Соҳилда масжидларга ҳужумлар уюштирилди

Исроиллик кўчманчилар Наблус яқинидаги Қусра қишлоғида яқинда қурилган масжидни ёқиб юборган. Ҳужумчилар бино деворларига иброний тилида ёзувлар қолдирган.

'Ғарбий Соҳилда масжидларга ҳужумлар уюштирилди'ning rasmi

Фаластин расмийларига кўра, Исроил кўчманчилари Ғарбий Соҳил ҳудудидаги икки қишлоқда жойлашган масжидларга ҳужум қилган. Хорижий манбаларга таяниб Zamon.uz маълум қилди.

Reuters хабар беришича, Наблус яқинидаги Қусра қишлоғида яқинда қурилган масжид ёқиб юборилган. Ҳужумчилар бино деворларига иброний тилида ёзувлар қолдирган.

Шунингдек, Тулкарм яқинидаги Кур қишлоғида ҳам масжидга ўт қўйишга уриниш бўлган. Маҳаллий аҳоли ёнғинни бинонинг асосий қисмига тарқалишидан олдин ўчирган.

Ҳодисалар Наблус яқинидаги Тал қишлоғида юз берган қуролли тўқнашувдан кейин содир бўлган. Унда тўрт нафар фаластинлик ва икки нафар Исроил аскари ҳалок бўлган.

Исроил армияси Қусрадаги ёнғин ва графитилар бўйича текширув бошланганини билдириб, диний масканларга қилинган ҳужумларни қоралаган.

БМТ маълумотларига кўра, 2023 йил октябридан бери Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши кўчманчилар ҳужумлари кўпайган. 

    Бошқа янгиликлар