Йўллардаги авариялар оқибатида 3 306 нафар инсон жабрланган. Энг кўп ЙТҲ Тошкент шаҳрида, энг ками эса Бухоро вилоятида қайд этилган.
2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 2 286 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
ЙТҲлар оқибатида 3 306 нафар фуқаро жабрланган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрида қайд этилган — 420 та. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти — 311 та, Тошкент вилояти — 271 та ва Фарғона вилояти — 218 та.
Энг кам ЙТҲ Бухоро вилоятида қайд этилган — 48 та.






