АсосийЖАМИЯТ

Андижонда тропикамидни 25 млн сўмга сотаётган 3 нафар шахс ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

'Андижонда тропикамидни 25 млн сўмга сотаётган 3 нафар шахс ушланди'ning rasmi

Андижон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига алоқадор уч нафар шахс ушланди. Бу ҳақда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 1988, 1996 ва 1997 йилларда туғилган уч нафар шахс олдиндан тил бириктирган ҳолда 90 дона тропикамид номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 25 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Гумонланувчилар бошқарувидаги автомобиллар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, улардан яна 44 дона тропикамид топилган. Дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Андижонда тропикамидни 25 млн сўмга сотаётган 3 нафар шахс ушланди - Darakchi.uz