АсосийСПОРТ

"Галатасарой" Рафаэль Леау учун таклиф юборди

Маълум қилинишича, "Милан" португалиялик футболчини фақат тўлиқ трансфер асосида сотишни истамоқда ва уни ижарага бериш вариантини рад этган.

'"Галатасарой" Рафаэль Леау учун таклиф юборди'ning rasmi

Туркиянинг "Галатасарой" клуби "Милан" қанот ҳужумчиси Рафаэль Леауни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича таклиф юборди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Маълум қилинишича, "Милан" португалиялик футболчини фақат тўлиқ трансфер асосида сотишни истамоқда ва уни ижарага бериш вариантини рад этган.

Леау 29 июль куни "Милан"нинг Австралия бўйлаб турнеси давомида жамоага қўшилиши керак. Шунга қарамай, футболчининг "россонерилар" сафида қолиш эҳтимоли паст баҳоланмоқда.

Шунингдек, "Фенербаҳче" клуби ҳам Рафаэль Леауга қизиқиш билдиргани ҳақидаги хабарларни рад этди. Клуб 100 миллион евро миқдоридаги трансфер ва маош харажатларини ўз ичига олган таклиф ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Рафаэль Леау 2019 йилдан буён "Милан" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган мавсумда барча мусобақаларда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Футболчининг "Милан" билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали Леаунинг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

    Бошқа янгиликлар

    "Галатасарой" Рафаэль Леау учун таклиф юборди - Darakchi.uz