АсосийЖАМИЯТ

Боснияда машҳур католик зиёратгоҳига ҳужум қилинди

Ҳодиса юзасидан бир нафар гумонланувчи қўлга олинган. Унинг шахси ҳозирча очиқланмаган.

'Боснияда машҳур католик зиёратгоҳига ҳужум қилинди'ning rasmi

Босния ва Герцеговинада жойлашган, дунёдаги энг машҳур католик зиёратгоҳларидан бири саналган Меджугорьеда вандализм ва ўт қўйиш ҳолати содир бўлди. Ҳодиса ҳар йили ўтказиладиган ва бу йил 50 мингга яқин зиёратчи қатнашиши кутилган ибодат фестивали арафасида юз берган.

Vatican News хабарига кўра, 27 июль куни тонгда полиция Аппаришн тепалигида (Подбрдо) ўрнатилган Биби Марям ҳайкалининг юзи ва қўллари қора бўёқ билан бўялганини аниқлаган. Ҳайкал пойдеворига инглиз тилидаги "Devil in a Skirt" ("Юбкадаги шайтон") деган ҳақоратли ёзув битилган. Шунингдек, атрофда бошқа граффитилар ҳам қолдирилган.

Қайд этилишича, Авлиё Жеймс черкови яқинидаги очиқ осмон остида жойлашган қурбонгоҳга бензин сепилиб, унга ўт қўйилган. Кузатув камералари тасвирларида бир эркак қурбонгоҳни ёқиб юбораётгани акс этган. Ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилган бўлса-да, ибодатгоҳга зарар етган.

Ҳодиса юзасидан бир нафар гумонланувчи қўлга олинган. Унинг шахси ҳозирча очиқланмаган. Терговчилар ушбу шахснинг мазкур ҳужум ҳамда ўша кеча зиёратгоҳ ҳудудида содир этилган бошқа вандализм ҳолатларига алоқадорлигини ўрганмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Боснияда машҳур католик зиёратгоҳига ҳужум қилинди - Darakchi.uz