АсосийДУНË

Сеутадаги миграция инқирози Европа Иттифоқини саросимага солди

Испания ҳукумати маълумотларига кўра, ҳозирга қадар 69 минг 500 нафар мигрант Марокашга қайтарилган.

'Сеутадаги миграция инқирози Европа Иттифоқини саросимага солди'ning rasmi

Марокашдан Испаниянинг Сеута эксклавига ўн минглаб мигрантлар оммавий равишда кириб келгани ортидан Европа Иттифоқи ташқи чегараларда хавфсизлик чораларини кучайтиришга киришди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Испания Бош вазири Педро Санчесга йўллаган мактубида юзага келган вазият Европа Иттифоқи учун жиддий огоҳлантириш бўлганини таъкидлаган. Унинг фикрича, ташқи чегараларни янада мустаҳкамлаш, назоратни кучайтириш ва зарур ҳолларда жисмоний тўсиқлардан фойдаланиш лозим.

Composite graphic showing the Spanish enclave of Ceuta on the North African coast. The upper panel is a satellite map locating Ceuta between Morocco and Spain, with labels including Benzú, Tarajal and the Península de Almina, and an inset map showing its position between Spain and Morocco. The lower panel shows dozens of migrants in the sea and gathered on rocks near a border fence, illustrating a route around the coastal border. BBC graphic using Getty imagery.

(BBC тайёрлаган фото)

Испания ҳукумати маълумотларига кўра, ҳозирга қадар 69 минг 500 нафар мигрант Марокашга қайтарилган. Бу аввал эълон қилинган 50 минг кишилик дастлабки ҳисоб-китобдан анча юқори кўрсаткичдир.

Расмий маълумотларга кўра, оммавий чегара кесиб ўтишлар вақтида Испания томонида 72 киши, Марокаш томонида эса 11 киши ҳалок бўлган.

Мазкур вазиятни муҳокама қилиш учун Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари фавқулодда видеоконференция ўтказиши режалаштирилган. Йиғилишда Сеутада юз берган воқеалардан хулоса чиқариш ва келгусида бундай инқирозларнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинади.

Сеутадаги воқеалар Европа давлатлари ўртасида ҳам келишмовчиликларга сабаб бўлди. Италия Испания билан Шенген тартибини вақтинча тўхтатишини эълон қилди. Бу қарорни Финляндия ва Дания қўллаб-қувватлади. Чехия Бош вазири Андрей Бабиш эса Испаниянинг Шенген тизимидаги иштирокини вақтинча тўхтатиш таклифини илгари сурди.

Бунга жавобан Испания Бош вазири Педро Санчес айрим Европа давлатларининг муносабатини танқид қилди. У Сеута Шенген ҳудудига кирмаслигини эслатиб, аксарият давлатлар Испанияни қўллаб-қувватлагани, айримлари эса "сохта хабарлар, нотўғри тушунчалар ва сиёсий манфаатлар" таъсирида мамлакатни танқид қилганини айтди.

Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи ташқи чегараларини муҳофаза қилиш барча аъзо давлатларнинг умумий масъулияти эканини таъкидлади. У ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун ҳамкор давлатлар билан ишлашни кучайтириш, ташқи чегараларни мустаҳкамлаш, эрта огоҳлантириш тизимларини ривожлантириш, одам савдоси ва мигрантлар контрабандасига қарши курашиш ҳамда ноқонуний мигрантларни ватанларига қайтариш механизмларини такомиллаштириш зарурлигини қайд этди.

Айни пайтда Педро Санчес мигрантлар контрабандаси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар Испания Олий судининг денгиз орқали келган муҳожирларни зудлик билан депортация қилиш имкониятини чеклаган қароридан фойдаланаётганини билдирди.

    Бошқа янгиликлар

    Сеутадаги миграция инқирози Европа Иттифоқини саросимага солди - Darakchi.uz