АсосийЖАМИЯТ

Доллар курси тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

'Доллар курси тушди'ning rasmi

Унга кўра, долларнинг расмий курси 55,49 сўмга тушди ва 11 886,72 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 25,83 сўмга пасайиб, 13 717,27 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 1,05 сўмга арзонлашди ва 146,37 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 7,04 сўмга тушиб, 1761,23 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1 минг сўмга тушди ва 1 млн 827 минг 900 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 5 август Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 3 млн 353 минг 798 сўмга ошди ва 760 млн 810 минг 974 сўм этиб белгиланган.

    Бошқа янгиликлар

    Доллар курси тушди - Darakchi.uz