Июль ойида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтдаги истироҳат боғларини кўздан кечирганди.
Бугун пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига туташ 37 гектар майдондаги парк ҳудудини комплекс ривожлантириш ва аҳоли учун қулай жамоат маконига айлантиришбўйича кенг кўламли чора-тадбирлар бошланди.
Асосий вазифалар ва лойиҳанинг устувор йўналишлари сифатида парк ҳудудини замонавий шаҳарсозлик талабларига ва аҳоли эҳтиёжларига мослаштириш мақсадида қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар амалга оширилмоқда:
✅Очиқлик ва қулайлик
✅Экология ва яшил ҳудуд
✅Замонавий инфраструктура
Ушбу ташаббуслар пойтахтдаги экологик вазиятни янада яхшилаш, аҳоли учун қулай шароит тақдим этиш, марказий кўчалар ва уларга туташ ҳудудларда яшил майдонлар ва боғларни кенгайтириш мақсадида бошланган кенг кўламли ишларнинг бир қисмидир.






