АсосийДУНË

Германияда ҳужжатсиз қолган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Германияда қонуний мақомсиз ва оғир ижтимоий аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси дипломатик ваколатхоналар кўмагида мамлакатга қайтарилди.

'Германияда ҳужжатсиз қолган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган фуқаро Ўзбекистонга қайтиш учун авиачипта харид қилишга имконияти йўқлигини билдириб, амалий ёрдам сўраган. Шундан сўнг Бош консулхона Миграция агентлиги билан ҳамкорликда унинг Ватанга қайтиши учун зарур ташкилий чораларни кўрган.

Фуқаронинг айтишича, у дастлаб вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мақсадида Руминияга борган. Кейинроқ яхшироқ иш излаб Германияга ўтган. Бироқ у ерда мамлакат ҳудудида қонуний бўлиб туриш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмагани ва доимий даромад манбаи йўқлиги сабабли оғир моддий аҳволга тушиб қолган.

Унинг ижтимоий ҳолати инобатга олиниб, авиачипта харид қилиш учун зарур молиявий ёрдам кўрсатилган. Барча расмий ҳужжатлар расмийлаштирилгач, фуқаронинг Германиядан Ўзбекистонга қайтиши ташкил этилган.

Шу тариқа, консуллик ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистон фуқароси хавфсиз тарзда Ватанга қайтарилди.

    Бошқа янгиликлар

    Германияда ҳужжатсиз қолган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди - Darakchi.uz