АсосийДУНË

Самарқандда ёнган MAN ағдарилди

Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди.

'Самарқандда ёнган MAN ағдарилди'ning rasmi

Самарқанд вилоятида ҳаракатланаётган MAN русумли юк машинасида ёнғин чиқди. Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатишга уринган, бироқ бошқарувни йўқотиб, ҳалокатга учради.

Кеча, 6 август куни Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида MAN русумли юк автомобили иштирокида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, соат 16:00 атрофида Самарқанд–Қашқадарё йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган MAN русумли юк автомобили Нуробод тумани «Меҳнаткаш» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг 35-километрида кетаётган вақтда унинг кабина қисмида тўсатдан ёнғин келиб чиққан.

Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатишга уринган вақтда бошқарувни йўқотган. Оқибатда юк автомобили йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиққа урилган ва ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи олган оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойининг ўзида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Нуробод тумани Ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳодиса сабаблари юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Самарқандда ёнган MAN ағдарилди - Darakchi.uz