Ўзгидромет 8 август, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 22–24, кундузи 36–38 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол секундига 7–12 метр тезликда эсиб, айрим жойларда 13–18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво 35–40 даражагача исийди.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20–25, кундузи 33–38 даража атрофида бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланади. Ҳаво ҳарорати кундузи 35–40 даражагача кўтарилади. Шарқий шамол секундига 9–14 метр тезликда эсади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво 33–38 даражагача исийди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида эса айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ҳамда тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи сақланиб қолмоқда. Бу ҳудудларда шамол баъзи жойларда секундига 13–18 метргача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси 13–18, кундузи 23–28 даража бўлиши кутилмоқда.






