АсосийЖАМИЯТ

Туркиялик олимнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби чоп этилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан туркиялик таниқли олим Камол Ёвуз Атаманнинг "Мен таниган Ўзбекистон" номли китоби чоп этилди.

'Туркиялик олимнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби чоп этилди'ning rasmi

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида туркиялик олим Камол Ёвуз Атаманнинг "Мен таниган Ўзбекистон" номли китоби ўзбек ва турк тилларида нашр этилди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан туркиялик таниқли олим Камол Ёвуз Атаманнинг "Мен таниган Ўзбекистон" номли китоби чоп этилди.

Маълум қилинишича, китоб Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Маърифат" тарғиботчилари жамияти ҳамда Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ҳамкорлигида амалга оширилаётган "Маърифат элчилари" лойиҳаси доирасида ўзбек ва турк тилларида тайёрланган.

Қайд этилишича, асар муаллифнинг 1991 йилдан буён Ўзбекистон бўйлаб амалга оширган сафарлари, илмий экспедициялари, архив тадқиқотлари ҳамда юртимиз аҳолиси билан мулоқотлари асосида яратилган.

Китобда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакат тараққиёти, маданий мерос, миллий қадриятлар ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни хорижлик олим нигоҳида таҳлил қилинган.

Нашр тақдимотида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, академиклар, зиёлилар, ёзувчи ва таржимонлар, дипломатик корпус вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Муаллифнинг таъкидлашича, "Мен таниган Ўзбекистон" китоби мамлакат ҳақидаги илмий кузатувлар ва шахсий таассуротларни ўзида мужассам этган бўлиб, Ўзбекистонни халқаро жамоатчиликка яқиндан танитишга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар

    Туркиялик олимнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби чоп этилди - Darakchi.uz