АсосийЖАМИЯТ

Россиядаги ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Бош консулхонага кўра, жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар шифохонадан жавоб берилган.

'Россиядаги ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди'ning rasmi

Россиянинг Мордовия Республикасида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна уч нафари турли даражада жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, 6 август куни Мордовия Республикасининг Лямбир тумани, Блохино қишлоғи яқинидан ўтувчи М-5 «Урал» федерал автомагистралининг 180-километрида «МАЗ» русумли юк автомашинаси билан Ўзбекистон давлат рақамида ҳаракатланган Spark енгил автомобили ўртасида тўқнашув содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида 1996 йилда туғилган А.П. ва 1997 йилда туғилган Б.А. ҳалок бўлган. Шунингдек, 2002 йилда туғилган А.П., 1989 йилда туғилган Б.А. ҳамда 2006 йилда туғилган А.П. турли тан жароҳатлари билан Мордовия Республикаси Марказий клиник шифохонасига олиб борилган.

Бош консулхонага кўра, жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар шифохонадан жавоб берилган.

Айни пайтда дипломатик ваколатхона ҳолатни назоратга олган. Маҳаллий масъул идоралар билан ҳамкорликда ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини суд-тиббий экспертизаси ҳамда бошқа расмий жараёнлар якунланганидан сўнг Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Россиядаги ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди - Darakchi.uz