Ўзбекистонда ботаника боғларига ташриф буюрувчилар сони 3,8 баробар ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистонда 2025 йил давомида ботаника боғларига 1 миллион 170 мингта ташриф қайд этилди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 3,8 баробар кўп.
Маълум вилинишича, 2026 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда 3 та ботаника боғи фаолият юритган. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган.
2025 йилда ботаника боғларининг умумий майдони ҳам 6 гектарга кенгайиб, 113,3 гектарга етган.
Маълумот ўрнида, Тошкентдаги Ботаника боғида 2026 йил 1 апрелдан велосипед ва самокатлар ҳаракати тақиқланган.






