АсосийСПОРТ

ФИФА Инфантино атрофидаги айбловларни "асоссиз" деб атади

ФИФА тасдиқланмаган ва ёлғон даъволар тарқалаётганини таъкидлаб, тахминларни факт сифатида тақдим этмасликка чақирди.

'ФИФА Инфантино атрофидаги айбловларни "асоссиз" деб атади'ning rasmi

ФИФА ташкилот ва унинг президенти Жанни Инфантино обрўсига путур етказишга қаратилган "тизимли ва давомли ҳаракатлар"ни кескин танқид қилди.

Бу баёнот "Daily Telegraph" нашри Инфантино УЕФА бош котиби бўлган даврдаги шахсий муносабатлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан хабар берганидан сўнг янгради. ФИФА вакили Инфантино ушбу айбловларни қатъиян рад этганини ва уларни асоссиз деб ҳисоблашини билдирди.

ФИФА ўз баёнотида "тасдиқланмаган даъволар ва очиқдан-очиқ ёлғон маълумотлар" тарқатилаётганини таъкидлаб, тахмин ва ишораларни факт сифатида тақдим этмасликка чақирди.

Инфантино сўнгги пайтларда ФИФА Forward Enterprise лойиҳаси сабабли Европа футбол ташкилотлари билан муносабатларда босимга дуч келмоқда. Лойиҳа доирасида тижорат ва чипта ҳуқуқларини бошқариш учун янги компания тузиш ҳамда унинг 21 фоиз улушини хусусий инвестиция компаниясига сотиш режалаштирилган эди.

УЕФА Инфантинога ишонч қолмаганини билдирган. Норвегия футбол федерацияси раҳбари Лисе Клавенесс эса уни истеъфога чиқишга чақирган.

Шунга қарамай, ФИФА Инфантино ташкилотга аъзо 211 мамлакат федерациялари томонидан демократик йўл билан сайланганини ва ўз ваколати асосида ишлашда давом этаётганини таъкидлади. Инфантинони Африка футбол конфедерациясига аъзо 54 давлат ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламоқда.

    Бошқа янгиликлар

    ФИФА Инфантино атрофидаги айбловларни "асоссиз" деб атади - Darakchi.uz