Лойиҳа доирасида тарихий буюмларнинг рақамли нусхалари яратилиб, уларнинг илмий ва маданий аҳамияти кенг жамоатчиликка замонавий технологиялар орқали тақдим этилади.
Рақамлаштириладиган экспонатлар орасида Темурийлар даврига оид ноёб тарихий ашёлар ҳамда маданий мерос намуналари бўлиши кутилмоқда.
Мутахассислар мазкур лойиҳа орқали хорижда сақланаётган Темурийлар меросини Ўзбекистон аудиторияси учун янада яқинлаштириш, тарихий буюмларнинг рақамли архивини шакллантириш ва уларни келгуси авлодлар учун сақлаш имконияти яратилишини таъкидламоқда.
Шунингдек, 3D технологиялардан фойдаланиш музей экспонатларини виртуал муҳитда намойиш этиш ва уларни таълим жараёнига татбиқ қилиш имконини беради.






