АсосийСПОРТ

Бокс афсонаси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди

Ўзбек бокси афсонаси, жаҳон чемпиони ва Олимпиада кумуш медали соҳиби Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди.

'Бокс афсонаси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди'ning rasmi

Руфат Асадович Рисқиев 1949 йил 2 октябрда туғилган. У 1974 йилда Гаванада ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида 75 килограмм вазн тоифасида ғолиб чиқиб, ўзбек боксчилари орасида биринчи бўлиб жаҳон чемпиони бўлган. 

Рисқиев 1976 йилда Монреалда бўлиб ўтган Олимпиадада финалга қадар етиб бориб, кумуш медални қўлга киритган. Ҳал қилувчи жангда у америкалик Майкл Спинксга мағлуб бўлган. 

Унинг номи ўзбек бокс мактабининг шаклланишида алоҳида ўрин тутади. Рисқиев спортчилик фаолиятини якунлагандан кейин мураббий ва ҳакам сифатида ҳам фаолият юритган. 1997 йилда у Марказий Осиёдан профессионал бокс бўйича халқаро тоифадаги илк ҳакамлардан бирига айланган. 

Руфат Рисқиев сўнгги йилларда оғир хасталик билан курашиб келаётган эди.

Марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

    Бошқа янгиликлар

    Бокс афсонаси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди - Darakchi.uz