АсосийДУНË

АҚШ талаби билан Жанубий Корея ҳарбий машғулотларни қисқартирди

Жанубий Корея ва АҚШнинг қўшма ҳарбий машғулотлари олти кунга қисқартирилди.

'АҚШ талаби билан Жанубий Корея ҳарбий машғулотларни қисқартирди'ning rasmi

Жанубий Корея ва АҚШнинг Ulchi Freedom Shield–2026 қўшма ҳарбий машғулотлари олти кунга қисқартирилди. Машғулотлар аввал 27 августга қадар давом этиши режалаштирилган эди, аммо энди 21 август куни якунланади. Бу ҳақда  BBC хабар берди.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлигига кўра, қарор АҚШ томонининг таклифи асосида қабул қилинган. Шунингдек, дала-тактик машғулотлар кўлами ҳам қисман камайтирилади.

АҚШ президенти Дональд Трамп машғулотларни қиммат ва Шимолий Корея учун "душманона сигнал" деб атаган. У, шунингдек, КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан муносабатлари яхши эканини таъкидлаган.

Бу қарор Трампнинг Ким Чен Ин билан янги учрашув ўтказиш имкониятини муҳокама қилаётгани ҳақидаги хабарлар фонида қабул қилинди. Шу билан бирга, Трамп Жанубий Кореянинг АҚШнинг Эронга қарши амалиётларида иштирок этишдан бош тортганини ҳам танқид қилган.

Шимолий Корея эса АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма машғулотларини "тажовузкор урушга тайёргарлик" деб баҳолади.

    Бошқа янгиликлар