18 август куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикаси биринчи вице-президентининг ўринбосари Али Нажафий Хўшрудий томонидан қабул қилинди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда уларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиққан.






