АсосийДУНË

Зеленский офиси раҳбари ўринбосари Ирина Мудранинг уйида тинтув ўтказилмоқда

Мазкур иш бўйича қўшимча маълумотлар Украина Миллий коррупцияга қарши курашиш бюроси ва Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура томонидан кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.

'Зеленский офиси раҳбари ўринбосари Ирина Мудранинг уйида тинтув ўтказилмоқда'ning rasmi

Украина Президенти офиси раҳбари ўринбосари Ирина Мудранинг уйида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тинтув ўтказилмоқда. Бу ҳақда Украина Олий Радаси депутати Алексей Гончаренко маълум қилди.

19 август куни Украина Миллий коррупцияга қарши курашиш бюроси (НАБУ) ва Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура (САП) депутатлар, юқори мартабали амалдорлар ва бошқа шахслар иштирокидаги жиноий ташкилотни фош этиш бўйича махсус операция ўтказаётганини маълум қилди.

НАБУ маълумотига кўра, мазкур ташкилотга амалдаги ва собиқ халқ депутатлари раҳбарлик қилган. Унинг фаолиятида Украина Президенти офисининг юқори мартабали амалдорлари ва бошқа шахслар ҳам иштирок этган бўлиши мумкин. Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ишнинг бошқа тафсилотларини ошкор қилмаган.

Алексей Гончаренко Ирина Мудранинг уйида ҳам тинтув ўтказилаётганини маълум қилган. Бундан ташқари, Украина ОАВлари мазкур махсус операция доирасида собиқ "Мухолифат платформаси — Ҳаёт учун" партияси депутати Вадим Столар ҳам тилга олинаётганини ёзмоқда. Столарнинг ўзи ҳам уйида НАБУ ходимлари тинтув ўтказаётганини тасдиқлаган.

Ирина Мудра 2024 йил март ойида Украина Президенти Владимир Зеленский томонидан Президент офиси раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Унга қадар Мудра Украина адлия вазири ўринбосари сифатида фаолият юритган.

    Бошқа янгиликлар

    Зеленский офиси раҳбари ўринбосари Ирина Мудранинг уйида тинтув ўтказилмоқда - Darakchi.uz