Маълум бўлишича, фуқаро Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали мамлакат ҳудудига кириб келган. У божхона ходимларида шубҳа уйғотгани сабабли холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилган.
Кўрик давомида йигит оёқларининг сон қисмига 63 дона ўрамни скотч ёрдамида маҳкамлаб, яширин тарзда олиб ўтаётгани аниқланган.
Экспертиза хулосасига кўра, пакетлардаги қора, кўк ва сариқ рангли ўрамлар ҳамда зип-пакетлардаги моддаларнинг умумий оғирлиги 127 грамм бўлиб, улар α-PVP синтетик наркотик моддаси экани маълум бўлган.
Мутахассисларга кўра, α-PVP инсон руҳияти ва марказий асаб тизимига кучли таъсир кўрсатувчи хавфли синтетик наркотик модда ҳисобланади.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
21 ёшли йигит эса ўзининг “қора бозор”даги бир уриниши ортидан умрининг энг гуллаган даврини панжара ортида ўтказиш хавфи билан юзма-юз келди.






