Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги маслаҳатчиси Комил Алламжонов Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан президент фармонига кўра “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.
Алламжонов 2025 йил июнь ойидан буён Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги маслаҳатчиси, шунингдек, 2025 йил ноябридан Администрациянинг АҚШдаги вакили лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Унинг мазкур лавозимлардаги фаолияти даврида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик, хусусан, сиёсий ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, икки давлат ўртасида АҚШ–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилди. Шунингдек, америкалик инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш, мамлакатда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича ишлар фаоллашди.
Алламжонов, шунингдек, Жорж Вашингтон университетининг Марказий Осиё дастури бўйича махсус маслаҳчиси сифатида ҳам фаолият юритади.






