АсосийСИËСАТ

Мирзиёев Тўқаевни Қурултой сайловлари билан табриклади

Ўзбекистон президенти Қозоғистонда янги парламент — Қурултой шаклланганини тарихий воқеа сифатида баҳолаб, Қосим-Жомарт Тўқаевга сайловлар муваффақиятли ўтказилгани муносабати билан табрик мактуби йўллади.

'Мирзиёев Тўқаевни Қурултой сайловлари билан табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга мактуб йўллаб, мамлакатнинг янгиланган парламенти — Қурултойга сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Мирзиёев ушбу сайловлар Қозоғистон сиёсий тизимини такомиллаштириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва парламент ролини кучайтиришда янги босқични бошлаб берганини таъкидлади.

Президент сайловларда фуқароларнинг фаол иштироки мамлакатда амалга оширилаётган конституциявий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга жамоатчиликнинг кенг қўллаб-қувватловидан далолат беришини қайд этди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари руҳида янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар

    Мирзиёев Тўқаевни Қурултой сайловлари билан табриклади - Darakchi.uz