Бугун, 24 август куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун кундузи Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 11–14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.
Фуқароларга кучли шамол ва чанг-тўзон вақтида эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилади.






