Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан учрашди.
Самимий руҳда ўтган суҳбатда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар давлатлар раҳбарларининг изчил ва самарали мулоқоти натижасида тобора мустаҳкамланиб бораётгани муҳокама қилинди.
Томонлар парламентлараро мулоқот ҳам янги босқичга кўтарилаётганини қайд этди.
“Хитой томонининг қўллаб-қувватлашини ҳамда транспорт, савдо, таълим ва маданият йўналишларидаги аниқ лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга бўлган интилишини юксак қадрлаймиз”, — деди Саида Мирзиёева.
Унинг таъкидлашича, икки давлат олдида муштарак режалар кўп. Асосий вазифа эса уларни изчил равишда ҳаётга татбиқ этишдан иборат.
Саида Мирзиёева Чжао Лэцзига очиқ ва мазмунли мулоқот учун миннатдорлик билдирди.






