АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

'Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси ва ХКП МҚ Ташқи ишлар бўйича комиссияси девони раҳбари Ван И билан учрашди.

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилди.

Суҳбат давомида савдо, иқтисодиёт, инвестициялар ва маданий алоқалар каби устувор йўналишлардаги муносабатларни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, глобал ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар юзасидан умумий қарашларни шакллантириш бўйича фикр алмашилди.

“Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик янги босқичга кўтарилиб, олдимизда кенг имкониятлар эшиклари очилмоқда”, деб ёзди Саида Мирзиёева.

У Ван Ига мазмунли ва самимий суҳбат учун миннатдорлик билдирди.

Маълумот учун, Ван И Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ Ташқи ишлар бўйича комиссияси девони раҳбари ҳамда Хитой ташқи ишлар вазири лавозимларини эгаллаб келмоқда. 

    Бошқа янгиликлар