АсосийЖАМИЯТ

Яшнобод туманида электромобиль ёнди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

'Яшнобод туманида электромобиль ёнди'ning rasmi

26 август куни соат 14:45 да Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Қорасув кўчаси, 4-уй олдида электромобиль ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Ёнғин соат 15:07 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори ҳақида маълумот берилмаган.

    Бошқа янгиликлар