АсосийДУНË

Непалдаги сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 469 нафарга етди

Юзлаб киши бедарак йўқолган, улар орасида 500 га яқин хорижлик фуқаролар ҳам бор.

'Непалдаги сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 469 нафарга етди'ning rasmi

Непалнинг шимолий ҳудудларида юз берган кучли сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 469 нафарга етди. Юзлаб киши бедарак йўқолган, улар орасида 500 га яқин хорижлик фуқаро ҳам бор. Бу ҳақда ТАСС мамлакат полицияси маълумотларига таяниб хабар берди.

Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисоботида 469 кишининг жасади топилгани, 1545 нафар инсон жароҳатлангани ва қутқарилгани қайд этилган.

Айни пайтда ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Операцияга Непал армияси, қуролланган полиция кучлари ва полиция таркибидан жами 13 295 нафар хавфсизлик хизмати ходими жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни эрталаб Непалнинг шимолий ҳудудларига кучли сув тошқини келган. Дастлабки маълумотларга кўра, офат Непал ва Хитой чегарасида, Расувагадҳи чегара ўтиш пунктидан тахминан 20 километр шимоли-шарқда қор ва тош кўчкиси содир бўлиши натижасида юзага келган.

    Бошқа янгиликлар