28 август куни Истанбулнинг Зайтинбурну туманида икки трамвай иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Hürriyet хабар берди.
Қайд этилишича, тўқнашув соат 20:15 атрофида Т1 трамвай йўналишининг Пазартекке ва Топқапи бекатлари оралиғида юз берган. Ҳодиса оқибатида камида 11 киши жароҳатланган.
Жароҳатланганлар яқин атрофдаги тиббиёт муассасаларига олиб борилган. Шифокорлар уларнинг ҳолатини баҳолаб, зарур тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
Тўқнашувдан сўнг ҳодиса жойида трамвайлар ҳаракати вақтинча чекланган.
Айни пайтда маҳаллий мутасаддилар ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқламоқда. Трамвайлар ва темирйўл изларининг техник ҳолати ўрганилмоқда.
Мутахассислар тўқнашувга бошқарувдаги эҳтимолий хатолик ёки техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини ҳам текширмоқда.
Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва транспорт хизматлари тўқнашувнинг аниқ сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда.






