АсосийДУНË

Вашингтон 1 сентябрни "Ўзбекистон Мустақиллиги куни" деб эълон қилди

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов маълум қилди.

'Вашингтон 1 сентябрни "Ўзбекистон Мустақиллиги куни" деб эълон қилди'ning rasmi

АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри 2026 йил 1 сентябрни "Ўзбекистон Мустақиллиги куни" деб эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сидиқов маълум қилди.

Қайд этилишича, тегишли декларацияни Вашингтон мери Мюриэл Боузер имзолаган. Ҳужжатда Ўзбекистоннинг мустақиллиги, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари эътироф этилган.

"Биз бутун дунёдаги ўзбек жамоатчилигига қўшилиб, Ўзбекистон Мустақиллиги кунини нишонлаётганимизни эътироф этамиз", — дейилади декларацияда.

Элчи Фурқат Сидиқов шаҳар мерига Ўзбекистон Мустақиллиги кунини эътироф этгани учун миннатдорлик билдирди.

Аввалроқ Сиэтл шаҳри мери Кэти Б. Уилсон ҳам 2026 йил 1 сентябрни шаҳарда расман "Ўзбекистон Мустақиллиги куни" деб эълон қилган эди.

    Бошқа янгиликлар

    Вашингтон 1 сентябрни "Ўзбекистон Мустақиллиги куни" деб эълон қилди - Darakchi.uz