АсосийДУНË

NASA 4,3 млрд долларлик "Роман" телескопини коинотга учиради

Янги обсерватория ёрдамида олимлар 100 мингтагача экзосайёрани аниқлаш, қоронғи материя ва қоронғи энергия сирларини ўрганишни мақсад қилган.

'NASA 4,3 млрд долларлик "Роман" телескопини коинотга учиради'ning rasmi

NASA қиймати 4,3 млрд доллар бўлган "Роман" космик телескопини 30 август куни коинотга учиришни режалаштирмоқда. Обсерватория кенг ҳудудларни сканерлаб, ўн минглаб узоқ сайёраларни аниқлаш, шунингдек, қоронғи материя ва қоронғи энергия сирларини ўрганиш имконини беради. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

"Роман" аввал ишга туширилган "Хаббл" ва "Жеймс Уэбб" телескопларини тўлдиради. Мутахассисларга кўра, янги телескоп "Хаббл"га нисбатан 200 баробар каттароқ осмон ҳудудини кузата олади.

Обсерваториянинг асосий вазифаларидан бири қоронғи материя ва қоронғи энергиянинг миллиардлаб юлдуз ва галактикаларнинг шакли ҳамда тақсимотига таъсирини ўрганишдан иборат.

Шунингдек, NASA "Роман" ёрдамида Қуёш тизимидан ташқаридаги 100 минггача экзосайёрани аниқлашни кутмоқда. Айни пайтда олимларга 6 300 га яқин экзосайёра маълум.

    Бошқа янгиликлар

    NASA 4,3 млрд долларлик "Роман" телескопини коинотга учиради - Darakchi.uz