Кипр соҳиллари яқинида йўловчи ташувчи кема ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлган, яна 23 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда RasDaily.kz хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, кема бортида Қозоғистон фуқаролари бўлмаган. Қозоғистон дипломатлари ҳозирда ушбу маълумотни текширмоқда.
Маълум бўлишича, кема Гирне портидан Туркиянинг Тошужу порти томон йўл олган. У жўнаб кетганидан тахминан икки километр узоқликда ағдарилиб кетган.
Ҳодиса вақтида кема бортида 259 нафар йўловчи ва экипажнинг 8 нафар аъзоси бўлган.
Ҳодиса жойига қирғоқ қўриқлаш хизматига тегишли қутқарув кемалари юборилган. Кипр Республикаси ҳукумати ҳам қидирув-қутқарув ишларида ёрдам беришни таклиф қилган.






