АсосийДУНË

Истанбулда косметология марказидан 14 мингга яқин яширин тасвир топилди

Ҳодиса юзасидан марказ эгаси, бошқарувчиси ва ахборот технологиялари бўйича мутахассис қўлга олинган.

'Истанбулда косметология марказидан 14 мингга яқин яширин тасвир топилди'ning rasmi

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги лазер эпиляцияси ва косметология марказида яширин камералар орқали олингани тахмин қилинаётган 14 мингга яқин фото ва видеолар аниқланди. Бу ҳақда RasDaily.kz хабар берди.

Маълум қилинишича, камералар марказдаги ускуналар ва интерьер жиҳозларига яширилган. Мижозлар уларни тасвирга олиш жараёнидан бехабар бўлган.

Қайд этилишича, олинган фото ва видеолар кейинчалик ёпиқ Telegram каналлари ҳамда махсус форумлар орқали сотилган.

Ҳодиса юзасидан марказ эгаси, бошқарувчиси ва ахборот технологиялари бўйича мутахассис қўлга олинган. Мутахассис яширин камераларни ўрнатиш ва олинган материалларни ташқи серверларга юборишда гумон қилинмоқда.

Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Истанбулда косметология марказидан 14 мингга яқин яширин тасвир топилди - Darakchi.uz