АсосийДУНË

Эрон ташқи ишлар вазири Нетаньяхуни “илон” деб атади

Ароқчи бу ҳақда ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

'Эрон ташқи ишлар вазири Нетаньяхуни “илон” деб атади'ning rasmi

Эрон ташқи ишлар вазири Нетаньяхуни “илон” деб атади

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни АҚШни Эронга қарши урушга жалб қилишда айблади. У Нетаньяхуни "илон" деб атади.

Ароқчи бу ҳақда ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

Эрон дипломатия раҳбарининг таъкидлашича, Нетаньяху АҚШ маъмуриятини Исроил манфаатлари йўлида Эронга қарши урушга жалб қилганини очиқ тан олган.

“Иврит тилида Нетаньяху АҚШ маъмуриятини Исроил манфаатлари учун Эронга қарши урушга тортгани билан очиқчасига мақтанмоқда. У Америка телеканалларидаги минг соатлик эфирлар орқали америкаликларга қандай “таъсир ўтказгани” устидан очиқдан очиқ кулмоқда.

Инглиз тилида эса у Президентнинг раҳбарлик қобилиятларини мақтамоқда. Илон”, — деб ёзди Ароқчи.

Аввалроқ ҳам Теҳрон ва Тель-Авив ўртасидаги кескинлик фонида Эрон ва Исроил расмийлари бир-бирини турли баёнотлар билан танқид қилиб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар