АсосийЖАМИЯТ

Ҳокимлар йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариши керак

Вилоят ва туман ҳокимларига штаблар фаолиятини самарали ташкил этиш ва яратилган янги имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш вазифаси юклатилди.

'Ҳокимлар йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариши керак'ning rasmi

Улар сентябрь–декабрь ойларида 350 минг нафар одамни доимий ишга жойлаштириши ва яна 1 миллион нафар аҳолининг даромадини ошириши керак.

Шунингдек, йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси белгиланди.

Бунинг учун ҳар бир йўналиш бўйича аниқ механизм ва ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш, маҳалла даражасида масъулларни белгилаш зарурлиги таъкидланди.

Хитой тажрибаси асосида туман ва маҳаллада аҳоли билан бевосита ишлайдиган ходимлар учун аниқ кўрсатмалар ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

    Бошқа янгиликлар

    Ҳокимлар йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариши керак - Darakchi.uz