АсосийДУНË

Афғонистонда 6 ёшли қиз 60 ёшли эркакка 200 минг Покистон рупияси эвазига турмушга берилди

Мазкур ҳолатлар Афғонистонда болалар, айниқса қизларнинг эрта ва мажбурий никоҳга жалб этилиши билан боғлиқ хавотирларни яна кучайтирди.

'Афғонистонда 6 ёшли қиз 60 ёшли эркакка 200 минг Покистон рупияси эвазига турмушга берилди'ning rasmi

Афғонистоннинг жанубидаги Ҳилманд вилоятида 6 ёшли қиз 60 ёшли эркакка 200 минг Покистон рупияси эвазига турмушга берилгани хабар қилинди.

Ҳилманд вилояти матбуот идораси маълумотларига кўра, воқеа Гармсер туманида содир бўлган. 30 август куни берилган хабарда қизнинг отаси никоҳни ташкил қилгани ва бунинг учун пул олгани айтилган. Қайд этилишича, у гиёҳвандликка мойил бўлган ҳамда молиявий ва шахсий қийинчиликларга дуч келган.

Шунингдек, Ҳилманднинг Над Али туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат ҳақида хабар берилган. Маҳаллий манбаларга кўра, 80 ёшли эркак 8 ёшли қизга уйланган.

Мазкур ҳолатлар Афғонистонда болалар, айниқса қизларнинг эрта ва мажбурий никоҳга жалб этилиши билан боғлиқ хавотирларни яна кучайтирди.

Мамлакатдаги қашшоқлик, оғир иқтисодий шароит, озиқ-овқат хавфсизлиги ва қизларнинг таълим олиш имкониятларининг чеклангани уларни эрта никоҳ ва эксплуатация хавфига янада яқинлаштириши мумкин.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва гуманитар муассасалар ҳам қашшоқлик ҳамда ижтимоий чекловлар болаларни, айниқса ёш қизларни турли зўравонлик ва эксплуатация шаклларига нисбатан заифлаштириши мумкинлигидан огоҳлантириб келмоқда.

Асолат Ғуломназарова

    Бошқа янгиликлар

    Афғонистонда 6 ёшли қиз 60 ёшли эркакка 200 минг Покистон рупияси эвазига турмушга берилди - Darakchi.uz