АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 3-синф ўқувчисининг оғзига номаълум жисм солингани бўйича расмий муносабат берилди

Ҳозирда ўқувчига зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

'Тошкентда 3-синф ўқувчисининг оғзига номаълум жисм солингани бўйича расмий муносабат берилди'ning rasmi

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 151-мактабда 3-синф ўқувчисининг оғзига юқори синф ўқувчилари томонидан номаълум жисм солингани ҳақида хабарлар тарқалгани тўғрисида маълум қилган эдик.

Ҳолат юзасидан расмий муносабат берилди.

Маълум қилинишича, воқеа 2 сентябрь куни содир бўлган. Ўқувчининг онаси берган маълумотга кўра, ўғли мактаб ҳожатхонасига чиққан вақтда юқори синф ўқувчилари унинг оғзига номаълум жисм солган.

5 сентябрь куни боланинг соғлиги ёмонлашгани сабабли онаси уни шифохонага олиб борган. Тиббий текширувлар натижасида унинг ички қисмида номаълум жисм борлиги аниқланган.

Ҳозирда ўқувчига зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг аҳволи қониқарли экани маълум қилинди.

Айни вақтда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда 3-синф ўқувчисининг оғзига номаълум жисм солингани бўйича расмий муносабат берилди - Darakchi.uz