АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада 210 минг долларга туман ҳокими лавозимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

Бунинг эвазига 210 минг АҚШ доллари талаб қилинган.

'Фарғонада 210 минг долларга туман ҳокими лавозимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

Фарғона вилоятида фуқарони 210 минг доллар эвазига Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинлатиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, С.А. фуқаро И.Д.га ўзини ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси сифатида таништирган. У юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали И.Д.ни Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинлатиб қўйишини айтган.

Бунинг эвазига 210 минг АҚШ доллари талаб қилинган.

С.А. келишилган маблағнинг 100 минг долларини олган вақтида Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Фарғонада 210 минг долларга туман ҳокими лавозимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди - Darakchi.uz