2026 йилнинг январь–июль ойларида 167 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда Саудия Арабистонига борган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки 7 ойида Саудия Арабистонига сафар қилган ўзбекистонликлар сони 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 15,6 минг нафарга ёки 10,3 фоизга кўпайган.
Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:
2022 йил — 50 минг нафар;
2023 йил — 35,2 минг нафар;
2024 йил — 106,5 минг нафар;
2025 йил — 151,7 минг нафар;
2026 йил — 167,3 минг нафар.






