АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон Президенти Сербиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

Маълумот учун, Сербия Республикаси ордени хорижий давлатларнинг таниқли арбобларига тинчлик, ҳамкорлик ва халқлар ўртасида ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, шунингдек, Сербия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

'Ўзбекистон Президенти Сербиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

Белград шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Сербия Республикасининг олий давлат мукофоти — Катта занжирли Сербия Республикаси ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мукофотни Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистон давлат раҳбарига мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун топширди.

Шавкат Мирзиёев юксак давлат мукофоти учун миннатдорлик билдирди. Президент ушбу орденни Сербия халқининг Ўзбекистонга бўлган юксак ҳурмати, икки давлат ўртасида мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ҳамда муносабатларни янада ривожлантиришга бўлган қатъий интилиш рамзи сифатида қабул қилишини таъкидлади.

Маълумот учун, Сербия Республикаси ордени хорижий давлатларнинг таниқли арбобларига тинчлик, ҳамкорлик ва халқлар ўртасида ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, шунингдек, Сербия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон Президенти Сербиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди - Darakchi.uz