АсосийЖАМИЯТ

Зироат Мирзиёева Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Ташриф давомида Сербиянинг энг муҳим миллий ёдгорликларидан бири — серб кирилл ёзувининг энг қадимий намуналаридан бири ҳисобланган Мирослав Инжилига алоҳида эътибор қаратилди.

'Зироат Мирзиёева Сербиянинг маданий мероси билан танишди'ning rasmi

Зироат Мирзиёева Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакат Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Сербия Биринчи хоними Тамара Вучич ҳамроҳлигида Белград шаҳридаги қатор маданий объектларга ташриф буюрди.

Дастурнинг илк манзили Сербия Миллий музейи бўлди. Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич музей экспозицияси билан танишиб, мамлакат тарихига оид археологик топилмалар, шунингдек, серб ва жаҳон санъати намуналарини кўздан кечирди.

Бундан ташқари, Биринчи хонимлар “”Этно-мрежа”” анъанавий ҳунармандчилик кўргазмасини ҳам томоша қилди.

Ташриф давомида Сербиянинг энг муҳим миллий ёдгорликларидан бири — серб кирилл ёзувининг энг қадимий намуналаридан бири ҳисобланган Мирослав Инжилига алоҳида эътибор қаратилди.

XII асрга оид ушбу ноёб қўлёзма юксак бадиий қийматга эга бўлиб, унинг саҳифалари нафис миниатюралар билан безатилган. Мирослав Инжили 2005 йилда ЮНЕСКОнинг “”Жаҳон хотираси”” халқаро реестрига киритилган.

Шундан сўнг Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич дунёдаги энг йирик православ ибодатхоналаридан бири ҳамда Сербиянинг муҳим маънавий рамзларидан саналадиган Авлиё Сава черковига ташриф буюрди.

Самимий мулоқот давомида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар