АсосийЖАМИЯТ

Сирдарёда ободонлаштириш масъуллари 1 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди

Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Сирдарёда ободонлаштириш масъуллари 1 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди'ning rasmi

Сирдарё вилоятида Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари амалда ишламаган фуқароларга қарийб 1 млрд сўм иш ҳақи ҳисоблаб, ушбу маблағларни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъуллари бир қатор фуқароларни ишчи сифатида расмийлаштиргани аниқланган.

Бироқ расмийлаштирилган фуқаролар амалда ишламаган. Шунга қарамай, уларга қарийб 1 млрд сўм иш ҳақи ҳисобланган.

Терговга қадар текширувда ушбу маблағлар бошқарма масъуллари томонидан ўз эҳтиёжлари учун сарфлангани ҳамда бюджет маблағлари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар

    Сирдарёда ободонлаштириш масъуллари 1 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди - Darakchi.uz