АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда сентябрь ва октябрь ойларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади

“Veolia Energy Tashkent” таъминотдаги вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраган.

'Тошкентда сентябрь ва октябрь ойларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади'ning rasmi

Тошкент шаҳрида сентябрь ва октябрь ойларида иссиқлик тармоқлари ҳамда қозонхоналарда режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Узилишлар 5 кунгача давом этади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.

Қайд этилишича, 2026–2027 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва совуқ кунларда аҳолини узлуксиз иссиқлик билан таъминлаш мақсадида Тошкентдаги иссиқлик марказлари ҳамда қозонхоналарда босқичма-босқич режали таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Иссиқ сув таъминоти қуйидаги муддатларда вақтинча тўхтатилади:

14–18 сентябрь — 2-ИМ, 7-ИМ ва ТошИЭМга бириктирилган ҳудудларда;

21–25 сентябрь — 1-ИМ ва 3-ИМга бириктирилган ҳудудларда;

28 сентябрь – 2 октябрь — 4-ИМга бириктирилган ҳудудларда;

5–9 октябрь — 6-ИМ, 8-ИМ, “Водник” ва “Саноатэнерго” қозонхоналарига бириктирилган ҳудудларда;

12–16 октябрь — 5-ИМга бириктирилган ҳудудларда.

Шунингдек, айрим локал қозонхоналарда ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли иссиқ сув таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилади.

Бунда Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Яккасарой, Миробод, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Сергели, Юнусобод, Олмазор, Бектемир, Янгиҳаёт ва Учтепа туманларидаги айрим маҳаллалар ҳамда кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектлар ва бошқа биноларга иссиқ сув бериш вақтинча тўхтатилади.

“Veolia Energy Tashkent” таъминотдаги вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда сентябрь ва октябрь ойларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади - Darakchi.uz