АсосийЖАМИЯТ

Чорвоқда чўкиб кетган иккинчи шахснинг ҳам жасади топилди

Айни вақтда отасини қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

'Чорвоқда чўкиб кетган иккинчи шахснинг ҳам жасади топилди'ning rasmi

Бугун соат 12:07 да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари сув омборида чўкиб кетган иккинчи шахснинг жасадини аниқлади. 

У 2 сентябрь куни катерда сайр қилиш вақтида сувга тушиб кетган уч кишидан бири бўлган.

Маълум бўлишича, оила аъзоларидан бири қутқарув нимчасисиз сувга тушган ва чўка бошлаган. Унга ёрдам бериш учун акаси ва отаси ҳам сувга тушган. Оқибатда учаласи ҳам чўкиб кетган.

Кичик ўғилнинг жасади 9 сентябрь куни соат 13:02 да ФВВ ғаввослари томонидан топилган эди. Бугун эса иккинчи ўғилнинг жасади ҳам аниқланди.

Айни вақтда отасини қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Чорвоқда чўкиб кетган иккинчи шахснинг ҳам жасади топилди - Darakchi.uz