АсосийЖАМИЯТ

1,1 млрд сўмлик олтинни танасига яширган 5 киши ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'1,1 млрд сўмлик олтинни танасига яширган 5 киши ушланди'ning rasmi

Наманган аэропортида 5 нафар фуқаро 1,1 миллиард сўмлик олтинни Ҳиндистонга яширинча олиб чиқишга урингани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Наманган аэропортида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида “Наманган – Деҳли” йўналишида Ҳиндистонга учиб кетмоқчи бўлган Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 5 нафар фуқаро текширувдан ўтказилган.

Текширув жараёнида улар ўз танасидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланиб, жами 555 грамм оғирликдаги қуйма олтин бўлаклари ва 200 грамм заргарлик буюмларини яширинча хорижга олиб чиқишга урингани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мусодара қилинган қимматбаҳо металлларнинг умумий тахминий қиймати 1,1 миллиард сўмни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар