Бу ҳақда Darakchi.uz’га Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими ходимлари Москва шаҳридаги Миграция агентлиги ваколатхонаси вакиллари билан биргаликда Москва шаҳрининг “Коммунарский” ОМВДсига бориб, воқеа тафсилотларини ўрганган.
Россия томони билан ўтказилган учрашувда аниқланишича, “Коммунарка-1” СНТ ҳудудидаги хостелда ўтказилган рейд натижасида полиция бўлимига жами 32 нафар хорижий фуқаро олиб келинган. Уларнинг 7 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Ўтказилган музокаралар натижасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси озод қилинган. Яна бир фуқарога нисбатан миграция қонунчилиги талабларини бузгани сабабли Россия ҳудудидан чиқариб юбориш бўйича белгиланган тартибда қарор қабул қилинган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган “Коммунарский” ОМВДсида фуқаро вафот этгани ҳақидаги маълумот ўз тасдиғини топмаган.






