АсосийЖАМИЯТ

Президент Олмазор туманидаги бунёдкорлик ишлари билан танишади

Шавкат Мирзиёев Олмазор тумани мисолида аҳоли даромадларини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини ҳам ўрганади.

'Президент Олмазор туманидаги бунёдкорлик ишлари билан танишади'ning rasmi

Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида бир қатор объектлардаги ишлар билан танишади.

Давлат раҳбари пойтахтдаги Ўзбекистон Миллий музейи қурилишининг боришини кўздан кечиради. Шунингдек, Олмазор туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Шавкат Мирзиёев Олмазор тумани мисолида аҳоли даромадларини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини ҳам ўрганади.

Шу мақсадда давлат раҳбари раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар