Маълум бўлишича, воқеа 10 сентябрь куни соат 15:00 атрофида “Қизилқум” кон бошқармаси Автомобиль транспорти бошқармасининг “Пистали” 1-транспорт цехида юз берган.
Ишчилар автомобил шиналарини сақлаш майдонида қувур ташувчи автомашина тиркамасида шинамонтаж ишларини бажараётган бўлган. Шу вақтда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида икки нафар ишчи-хизматчи вафот этган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Назорат қилувчи давлат ташкилотлари томонидан ҳам махсус текширув ўтказилиб, бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Комбинатнинг масъул хизматлари томонидан бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль ойида Навоийдаги “Мурунтов” кони ҳудудида ҳам бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Ўшанда “БелАЗ” босиб қолиши оқибатида хизмат автомобилида бўлган икки киши ҳалок бўлган эди.






